Транспорт воситаларидан қандай шартларда фойдаланишга рухсат этилади?
- Шиналарнинг айрим жойларида корд кўриниб коладиган нуксонлари борКорд кўриниб қолган кесилиш ва ёрилишлар фойдаланишни тўғридан-тўғри тақиқлайди. Бундай шина ҳаракатланаётганда тўсатдан ёрилиб кетиши мумкин.
- М1 тоифадаги автотранспорт воситаларининг олдинги ўқига иккинчи классдаги таъмирланган шиналар ўрнатилганИккинчи класс бўйича таъмирланган шиналарни енгил автомобилнинг олдинги ўқига ўрнатиш мумкин эмас. Олдинги ўқ бошқарувчанликка жавоб беради, бу хавфли.
- N2, N3 тоифадаги транспорт воситалари шиналари протектори накшининг қолдиқ баландлиги 1,6 мм.ни ташкил қилади
Тушунтириш
ЙҲҚ 3-иловаси 5-бўлими 5.1-бандига асосан: Шина протектори нақшларининг қолдиқ баландлиги N2, N3, ОЗ, О4 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 1,0 мм дан кам. бўлса фойдаланиш тақиқланади. ЙҲҚ 3-иловаси 5-бўлими 5.2-бандига асосан: Шиналарда корд кўринишига олиб келган ташқи нуқсонлар (тешилган кесилган, ёрилган), ҳамда каркас қатламлари ажралган, протектор ва ён қисмлари кўчган бўлса фойдаланиш тақиқланади. ЙҲҚ 3-иловаси 5-бўлими 5.7-бандига асосан: М1, M2, МЗ тоифаларни I классидаги автотранспорт воситаларини олдинги ўқига, МЗ тоифани II ва III классидаги автотранспорт воситаларини урта ва орка укларига иккинчи таъмирлаш класси буйича кайта тикланган шиналар урнатилган булса фойдаланиш такикланади.