ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 179Билет 9Шатакка олиш

Қаттиқ ёки эгилувчан улагич ёрдамида шатакка олинганда, юк автомобилининг юкхонасида одамларни ташишга рухсат этиладими?

  1. Шатакка олган ва шатакка олинган автомобилларнинг юкхонасида рухсат этиладиМумкин эмас: шатакка олинган юк автомобили юкхонасида одам ташиш тақиқланади. Фақат шатакка олган автомобил юкхонасида ташишга рухсат этилади.
  2. Фақат шатакка олинган автомобиль юкхонасида рухсат этиладиАксинча: шатакка олинган автомобил юкхонасида одам ташиш тақиқланади. Фақат шатакка олган автомобил юкхонасида рухсат этилади.
  3. Фақат шатакка олган автомобиль юкхонасида рухсат этилади

Тушунтириш

ЙҲҚ 24-боби 143-бандига асосан: Қаттиқ ёки эгилувчан улагич ёрдамида шатакка олинган автобусда, троллейбусда ва юк автомобили юкхонасида одам ташиш, қисман ортиш йўли билан шатакка олишда эса шатакка олинган транспорт воситасининг кабинасида ва юкхонасида, шунингдек шатакка олган транспорт воситасининг юкхонасида одамлар бўлиши тақиқланади.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш