ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 165Билет 9Тартибга солинмаган чорраҳалар

Чорраҳадан иккинчи бўлиб қайси автомобиль ўтади?

Чорраҳадан иккинчи бўлиб қайси автомобиль ўтади?
  1. Ок автомобиль сариқ билан бир вактдаОқ автомобил сариқ билан бирга иккинчи бўлиб ўтмайди. Навбатни асосий йўл ва чапга бурилишда йўл бериш қоидаси (104, 107-бандлар) белгилайди, бу ҳолатда иккинчи бўлиб қизил автомобил ўтади.
  2. Қизил автомобиль
  3. Яшил автомобилЯшил автомобил иккинчи бўлиб ўтмайди. Навбатни асосий йўл ва чапга бурилишда йўл бериш қоидаси (104, 107-бандлар) белгилайди, иккинчи бўлиб қизил автомобил ўтади.

Тушунтириш

ЙҲҚ 16-боби 104-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлда қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган, шунингдек, рухсат етилган ҳолларда қувиб ўтаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш