Куннинг қоронғи вақтида йўлнинг ёритилган қисмида ҳаракатланаётган механик транспорт воситасида қайси чироқлар ёқилган бўлиши керак?
- Фараларнинг яқинни ёритувчи чироклари
- Фараларнинг узоқни ёритувчи чироқлари ёки габарит чироқларЁритилган йўлда узоқни ёритувчи чироқлар қаршидаги ҳайдовчиларни қамаштиради, ҳаракатланиш учун фақат габарит чироқлар етарли эмас. Ёритилган қисмларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилади.
- Фараларнинг яқинни ёритувчи чироқлари (туманга қарши фаралар) ёки габарит чироқларТуманга қарши фаралар ва фақат габарит чироқлар яқинни ёритувчи чироқлар ўрнини босмайди. Қоронғида ёритилган йўлда механик транспорт воситасида яқинни ёритувчи чироқлар ёниши керак.
Тушунтириш
ЙҲҚ 23-боби 135-бандига асосан, қуйидаги ҳолларда узоқни ёритувчи чироқлар ўрнига яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак: аҳоли яшаш жойларида йўл ёритилган бўлса; қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситасига камида 150 метр масофа қолганда, шунингдек ҳайдовчи транспорт воситасининг чироқларини вақт-вақти билан ўчириб бунга зарурият борлигини билдирган ҳолларда ундан ҳам кўпроқ масофада; қарама-қарши ва бир йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчиларининг кўзини қамаштириши мумкин бўлган бошқа барча ҳолатларда. Кўзи қамашган ҳайдовчи авария ишораларини ёқиши, ҳаракатланиш бўлагини ўзгартирмасдан тезликни камайтириши ва тўхташи керак.