ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 973Билет 49Асосий ва иккинчи даражали йўл

Чорраҳани иккинчи бўлиб кесиб ўтади:

Чорраҳани иккинчи бўлиб кесиб ўтади:
  1. МотоциклМотоцикл иккинчи бўлиб ўтмайди: асосий йўлда кетаётган кўк автомобил биринчи ўтади, иккинчи бўлиб эса автомобил ўтади.
  2. ТрамвайТартибга солинмаган чорраҳада трамвай йўналишидан қатъи назар релссиз транспорт воситаларидан устунликка эга, шунинг учун у автомобилдан олдин ўтади, иккинчи эмас.
  3. Автомобиль

Тушунтириш

ЙҲҚ 16-боби 104-банди: Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 106-банди: Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак. ЙҲҚ 16-боби 107-банди: Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релъссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган, шунингдек рухсат этилган ҳолларда қувиб ўтаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш