ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 958Билет 48Қатнов қисмида жойлашиш

Ҳайдовчи йўлнинг рельссиз транспорт воситалари ҳаракатланаётган тасмалар сонини белгилайдиган чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, бўлаклар сонини қандай аниқлаш керак?

  1. Қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзи аниқлайди
  2. Бундай йўлни икки тасмали қарама қарши ҳаракат ташкил қилинган йўл деб қабул қилиш керакБундай йўлни ўз-ўзидан икки тасмали деб ҳисоблаш мумкин эмас. Чизиқ ва белгилар бўлмаса, ҳайдовчилар тасмалар сонини қатнов қисми кенглиги, машиналар габаритлари ва хавфсиз оралиққа қараб ўзлари аниқлайди, тасмалар иккитадан кўп бўлиши мумкин.

Тушунтириш

ЙҲҚ 10-боби 64-банди: Релъссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган тасмалар сони чизиқлар ва (ёки) 5.8.1, 5.8.2, 5.8.7, 5.8.8 йўл белгилари билан белгиланади. Бундай чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, ҳайдовчилар ҳаракатланиш тасмалари сонини, қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзлари аниқлайдилар. Бунда ҳаракатланиш икки томонлама бўлган йўл қатнов қисмининг Чап томондаги ярми, қатнов қисмининг жойлардаги кенгайишлари (секинлашиш ва тезлашиш тасмалари, баландликка кўтарилишдаги қўшимча тасмалар, йўналишли транспорт воситаларининг тўхташ жойларидаги кенгайишлар)ни ҳисобга олмаган ҳолда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган деб ҳисобланади.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш