Расмда кўрсатилган чорраҳа-...
- Тартибга солинмаган, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳаТенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар чорраҳаси имтиёз белгилари билан аниқланади. Бу ерда ҳаракат навбатини светофор ёки тартибга солувчи ишоралари белгилайди, шунинг учун чорраҳа тартибга солинган.
- Тартибга солинган чорраҳа
- Тартибга солинмаган, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳаТенг аҳамиятли тартибга солинмаган чорраҳада светофор ҳам, тартибга солувчи ҳам бўлмайди. Ҳаракат навбатини светофор ёки тартибга солувчи ишоралари аниқласа, чорраҳа тартибга солинган ҳисобланади.
Тушунтириш
ЙҲҚ 14-боби 98-банди: Ҳаракатланиш навбати светофор ёки тартибга солувчининг ишоралари орқали аниқланиб бошқарилаётган чорраҳа — тартибга солинган чорраҳа ҳисобланади. Милтилловчи сариқ ишора ёниб-ўчаётган, светофорлар ишламаётган ёки тартибга солувчи бўлмаган чорраҳа — тартибга солинмаган чорраҳа ҳисобланади. Ҳайдовчилар тартибга солинмаган чорраҳалардан ўтиш қоидаларига ҳамда чорраҳада ўрнатилган имтиёз белгиларига амал қилишлари шарт.