Йўлнинг хавфли бурилишларида олдинги узатмали автомобилнинг орқа ўқи ён томонга сирпанаётганда сиз қандай ҳаракат қиласиз?
- Тормозлаб туриб рул чамбарагини сирпанган томонга бурасизОрқа ўқ сирпанганда газни кескин камайтириш олдинги ўқни ортиқча юклаб, сирпанишни кучайтириши мумкин. Орқа ғилдиракларнинг илашувини қайтариш учун газни оҳиста қўшиш керак.
- Газ беришни камайтириб рул чамбараги билан бошқарувни барқарорлаштирасизСирпаниш пайтида тормозлаш орқа ғилдиракларнинг илашувини бутунлай йўқотади ва сирпаниш кучаяди. Рулни шунчаки буриш эмас, ҳаракат йўналишини тўғрилаш, газни эса оҳиста қўшиш керак.
- Газ педалини оҳиста босиб автомобилни рул чамбарагини тўғрилаб автомобилни сирпанишдан олиб чиқиб кетасиз
- Газ педалини кўпроқ босиб, автомобилни рул чамбарагини ўзгартирмасдан сирпанишдан олиб чиқасизСирпанчиқ бурилишда газни кескин ва кўп босиш етакловчи олдинги ғилдиракларнинг ҳам илашувини узади ва автомобил ёнга силжиб кетиши мумкин. Газни оҳиста қўшиш, рулни эса қотириб қўймасдан тўғрилаб бориш керак.
Тушунтириш
Олдинги узатмали автомобиллар орқа узатмали автомобиллардан етарлича фарқ қилади. Бу фарқни автомобил бошқарувида эътиборга олиш керак. Тўғри йўлда юқори тезликда ҳаракатланишда орқа етакловчи автомобилга нисбатан ёнга силжиш эхтимоли кам. Бироқ нам қопламали бурилишларда автомобил бошқариш техникасига риоя этилмаса, нафақат ёнга сирпаниш балки автомобил барча ғилдиракларининг ёнга силжиши ва йўл-транспорт ҳодисалари келиб чиқиши эҳтимоли мавжуд.