Транспорт воситалари чорраҳадан қуйидаги тартибда ўтадилар:
- Қизил автомобиль, трамвай, яшил, кўк автомобильҚизил автомобил иккинчи даражали йўлда ва асосий йўлдагиларга йўл бериши керак. Трамвай қоидаларга кўра имтиёзга эга, шунинг учун қизил автомобил биринчи ўта олмайди.
- Трамвай, қизил, кўк, яшил автомобильКўк автомобил яшилдан олдин ўтолмайди. Иккинчи даражали йўлдаги ҳайдовчи асосий йўлдагиларга йўл беради, шу сабабли бундай тартиб қоидаларга зид.
- Трамвай, қизил, яшил, кўк автомобил
Тушунтириш
ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан: Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъий назар, йўл бериши керак. Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъий назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган рельссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга. ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан: Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.