Чап қўлни ёнга чўзиш ёки ўнг қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, юқорига кўтариш ишораси нимани билдиради?
- Чапга бурилишни ёки қайрилиб олишни
- Ўнгга бурилишни ёки қайрилиб олишниЎнгга бурилишни ёнга чўзилган ўнг қўл ёки тирсакдан юқорига букилган чап қўл билдиради. Бу ерда чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш ишораси тасвирланган.
- ТўхташниТўхташни юқорига кўтарилган қўл билдиради. Ёнга чўзилган чап қўл (ёки тирсаги юқорига букилган ўнг қўл) чапга бурилиш ёки қайрилиб олишни билдиради.
Тушунтириш
ЙҲҚ 8-боби 45-банди: Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлашдан, қайта тизилишдан, бурилиш (қайрилиб олиш)дан ва тўхташдан олдин тегишли йўналишни кўрсатувчи ёруғлик ишораларини ёқиши, улар бўлмаганда ёки ишламаганда қўл билан ишоралар бериши шарт. Чапга бурилиш (қайрилиб олиш)ни билдирувчи ишорага чап қўлни ёнга узатиш ёки ўнг қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, юқорига кўтариш мос келади. Унгга бурилиш (қайрилиб олиш) ни билдирувчи ишорага ўнг қўлни ёнга узатиш ёки чап қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, юқорига кўтариш мос келади. Тўхташ ишораси чап ёки ўнг қўлни юқорига кўтариб берилади.