Ҳаракатланишга рухсат берилган:
- Қизил ва сариқ автомобилга
- Қизил, сариқ ва яшил автомобилгаЯшил автомобил бу рўйхатга кирмайди: тартибга солувчининг ишорасига кўра унга ҳаракатланиш тақиқланган. Рухсат фақат қизил ва сариқ автомобилга берилган.
- Қизил, кўк, яшил ва сариқ автомобилгаКўк ва яшил автомобил билан бирга тўрттасига ҳам рухсат бериб бўлмайди: тартибга солувчининг бу ишорасига кўра уларга ҳаракат тақиқланган. Фақат қизил ва сариқ автомобил ўтиши мумкин.
Тушунтириш
ЙҲҚ 7-боби 38-банди: Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради: қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади; ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонидан қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади; қўлини юқорига кўтарганда: ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилганидан бошқа ҳолларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг барча йўналишларда ҳаракатланиши тақиқланади; тартибга солувчи ҳайдовчи ва пиёдаларга тушунарли бўлган бошқа ишораларни ҳам бериши мумкин. Ишоралар яхши кўриниши учун тартибга солувчи жезл ёки ёруғлик қайтарадиган қизил рангли мосламаларни қўллаши мумкин.