ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 672Билет 34Қўшимча ахборот белгилари

Бу белгилар нимани билдиради?

Бу белгилар нимани билдиради?
  1. «Ногирон» таниқлик белгиси бўлган автомобиллар учун 30 метрдан кейин тўхтаб туриш жойига келишини7.2.1 белгиси 30 м таъсир оралиғини билдиради, тўхташ жойигача масофани эмас. «Ногирон» белгили жой шу оралиқда амал қилади, 30 метрдан кейин бошланмайди.
  2. Мотокажавалардан ташқари транспорт воситалари учун 30 метрли ҳудуддаги тўхтаб туриш жойини7.17 «Ногиронлар» белгиси мотокажаваларни чиқариб ташламайди, аксинча, жойни «Ногирон» таниқлик белгиси бор транспорт учун ажратади. Бошқалар учун мўлжалланмаган.
  3. «Ногирон» таниқлик белгиси бўлган мотокажава ва автомобиллар учун 30 метрли ҳудуддаги тўхтаб туриш жойини

Тушунтириш

ЙҲҚ 1-иловаси 7-бўлимининг бешинчи ва ўттизинчи хатбошларига асосан: 7.2.1. «Таъсир оралиги». Огоҳлантирувчи белгилар билан белгиланган хавфли жойнинг узунлигини ёки тақиқловчи ва ахборот-кўрсаткич белгиларининг таъсир оралиғини кўрсатади. 7.17. «Ногиронлар». 5.15 белгиси билан қўлланилади. Тўхтаб туриш жойи (ёки унинг бир қисми) ушбу Қоидаларнинг 176-бандига мувофиқ «Ногирон» таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситалари учун ажратилганлигини кўрсатади.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш