ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 657Билет 33Ётиқ чизиқлар

Йўлнинг ушбу қисмида қувиб ўтишга рухсат этиладими?

Йўлнинг ушбу қисмида қувиб ўтишга рухсат этиладими?
  1. Рухсат этилади1.9 чизиғи реверсив ҳаракат бўлакларининг чегарасини белгилайди ва реверсив светофорлар ўчиқ бўлганда қарама-қарши оқимларни ажратади. Уни фақат ҳайдовчининг ўнг томонида бўлса кесиб ўтиш мумкин, қувиб ўтиш учун эса қарама-қарши бўлакка чиқишга тўғри келади.
  2. Тақиқланади

Тушунтириш

ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг ўн биринчи, ўттиз олтинчи ва ўттиз еттинчи хатбошларига асосан: 1.9 — реверсив ҳаракат ташкил етилган бўлакларнинг чегарасини белгилайди; реверсив ҳаракатланиш амалга оширилган йўлларда (реверсив светофори ўчирилган ҳолатда) қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратади; Реверсив светофор ёқилган пайтда бир йўналишли тасмаларни ажратаётган 1.9 чизиғини исталган томондан босиб ўтишга рухсат этилади. Реверсив светофор ўчирилганда, ҳайдовчилар дарҳол 1.9 чизиғидан ўнгга қайта тизилишлари керак. Реверсив светофор ўчирилган бўлса, қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимларини ажратувчи 1.9 чизиғини босиб ўтиш тақиқланади.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш