Қизил автомобиль чорраҳани нечанчи бўлиб кесиб ўтади?
- Биринчи бўлибБиринчи бўлиб асосий йўлдаги машина ўтади: иккинчи даражали йўлдаги ҳайдовчи ҳаракат йўналишидан қатъи назар унга йўл бериши шарт.
- Иккинчи бўлиб
- Охирги бўлибОхирги бўлиб ўтмайди: у асосий йўлга йўл беради, иккинчи даражали йўлдаги ҳайдовчилар билан эса тенг аҳамиятли чорраҳалар қоидаси бўйича ўтади.
Тушунтириш
ЙҲҚ 16-боби 104-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 106-бандига асосан: Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.