ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 63Билет 4Қўшимча ахборот белгилари

Ушбу йўл белгиси қўшимча ахборот белгиси билан нимани билдиради?

Ушбу йўл белгиси қўшимча ахборот белгиси билан нимани билдиради?
  1. Рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи кўрсаткич қатнов қисмининг четида баланд тўсиқ, тоши борлигини билдиради7.6.х кўрсаткичи тўхтаб туришда қўйиш усулини билдиради, тўсиқ баландлигини эмас. Тротуар ёнидаги бундай жой оғир юк автомобиллари учун эмас, енгил транспорт воситалари учун мўлжалланган.
  2. Транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойига автомобилни кўрсатилган усулда қўйиш тақиқланадиКўрсаткич қўйиш усулини тақиқламайди, аксинча, транспорт воситасини бу жойда айнан қандай қўйиш кераклигини кўрсатади.
  3. Енгил автомобиллар, мотоцикллар, мопедлар ва скутерларни қўйиш усули

Тушунтириш

ЙҲҚ 1-иловаси 13-боб. Тўхташ ва тўхтаб туриш: Қатнов қисмига чегарадош тротуар четида фақат енгил автомобиллар, мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар, скутерлар, велосипедлар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларига тўхтаб туришга 5.15 йўл белгиси билан бирга 7.6.2, 7.6.3, 7.6.6 — 7.6.9 қўшимча ахборот белгиларидан бири ўрнатилган жойларда рухсат этилади. 7.6.1 — 7.6.9. «Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш усули». 7.6.1 барча турдаги транспорт воситаларини тўхтаб туриши учун йўлнинг қатнов қисмида, тротуар ёнига қўйиш усулини, 7.6.2 — 7.6.9 тротуар ёнидаги тўхтаб туриш жойига енгил автомобиллар, мотоцикллар, мопедлар ва скутерларни қўйиш усулини билдиради.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш