ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 628Билет 32Қатнов қисмида жойлашиш

Аҳоли пунктларидан ташқарида йўлнинг қатнов қисмида ҳайдовчилар транспорт воситаларини қаерда ҳаракатлантиришлари керак?

  1. Иложи борича қатнов қисмининг ўнг четига яқинрок жойда
  2. Ҳоҳлаган тасма бўйлабХоҳлаган тасмада юриш мумкин эмас: аҳоли пунктларидан ташқарида иложи борича ўнг четга яқин юриш керак. Чап тасмалар фақат ўнг тасмалар банд бўлгандагина эгалланади.
  3. Фақат ўнг тасма бўйлаб, чап тасмага ўтиш фақат чапга буриш ва бурилиб олиш учун рухсат этиладиҚоида бунчалик қатъий эмас: ҳайдовчи иложи борича ўнг четга яқин юради, лекин чап тасма фақат бурилиш ёки бурилиб олиш учун эмас. Ўнг тасмалар банд бўлса, уни эгаллаш мумкин.

Тушунтириш

ЙҲҚ 10-боби 67-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда ҳамда аҳоли пунктларида айрим турдаги транспорт воситалари учун ушбу Қоидаларда белгилангандан юқори тезликда ҳаракатланиш рухсат этилган йўл қисмларида ҳайдовчилар транспорт воситаларини мумкин қадар қатнов қисмининг ўнг четига яқинроқ олиб ҳаракатланишлари керак. Унг тасмалар бўш бўлганда чап тасмаларни эгаллаш тақиқланади.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш