Юк автомобилининг юкхонасида 8 нафардан кўп одамларни ташиш қайси ҳайдовчиларга рухсат берилади?
- «С» тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи гувоҳномаси бўлиб, шу автомобилда уч йиллик иш даврига эга бўлган ҳайдовчиларгаФақат «C» тоифаси ва уч йиллик стаж етарли эмас. Бундай ҳайдовчи юкхонада кабинадагилар билан бирга 8 нафаргача одам таший олади. Ундан кўп одам учун «C» ва «Д» тоифалари ҳамда улардан бири бўйича 3 йилдан ортиқ стаж керак.
- «Д» ва «С» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ва шу тоифадаги транспорт воситаларидан бирини 3 йилдан ортиқ бошқарган ҳайдовчиларга
Тушунтириш
ЙҲҚ 26-боби 152-бандига асосан: Юк автомобилининг юкхонасида одам ташиш «C» тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган, одамлар сони кабинадаги йўловчиларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 8 нафардан ортиқ бўлганда эса, «C» ва «D» тоифаларидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ва шу тоифага тааллуқли транспорт воситаларидан бирини 3 йилдан ортиқ бошқарган ҳайдовчилар томонидан амалга оширилиши керак. Ҳарбий ҳайдовчиларга юк автомобилларида одам ташишга рухсат бериш Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.