Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
- Яшил автомобиль айни вактда 2-трамвай билан, 1- трамвай, кўк, сариқ, қизил автомобилларТенг аҳамиятли чорраҳада трамвай қайси йўналишда кетмасин, релссиз транспорт воситаларидан олдин ўтади. Шунинг учун яшил автомобил 2-трамвай билан бирга кетолмайди, 1-трамвай эса уни кутмайди.
- 1-ва 2- трамвайлар айни вактда сариқ автомобиль билан, яшил, кўк, қизил автомобиллар
Тушунтириш
ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан: Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятга эга бўлган йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган рельссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга. ЙҲҚ 16-боби 106-бандига асосан: Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.