Рухсат этилган тўлиқ вазн нима?
- Транспорт воситасининг юк кўтаришиЮк кўтариш — бу фақат ташиш мумкин бўлган юк вазни. Рухсат этилган тўлиқ вазн эса жиҳозланган транспорт воситаси, ҳайдовчи ва йўловчиларни ҳам ўз ичига олади.
- Транспорт воситасининг ҳақиқий вазниҲақиқий вазн — ҳозирги вақтдаги вазн, у меъёрдан кам ёки кўп бўлиши мумкин. Рухсат этилган тўлиқ вазн эса ишлаб чиқарувчи белгилаган энг юқори чегара.
- Жиҳозланган транспорт воситасининг ишлаб чиқарган корхона томонидан белгиланган юк, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги энг юқори вазни (ўлчови)
- Транспорт воситисида ташиладиган юкнинг ишлаб чикарган корхона йўл қўйган техник тавсифномаси сифатида белгиланадиган вазниБу ерда фақат юк вазни айтилган. Рухсат этилган тўлиқ вазн жиҳозланган транспорт воситаси, юк, ҳайдовчи ва йўловчилар вазнидан иборат, фақат юк вазни эмас.
Тушунтириш
ЙҲҚ 1-боби 6-бандига асосан: Рухсат этилган тўлиқ вазн — жиҳозланган транспорт воситасининг ишлаб чиқарган корхона томонидан белгиланган юк, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги энг юқори вазни (ўлчови). Бир таркибда ҳаракатланаётган (тиркама ва бошқалар) транспорт воситаларининг рухсат этилган тўлиқ вазнига шу таркибга кирувчи транспорт воситаларининг рухсат этилган тўлиқ вазнлари йиғиндиси киради.