Юк транспорт воситасининг ўлчамларидан чиқиб турса, куннинг қоронғи вақтида ва етарли кўринмайдиган шароитда қандай белгиланади?
- Ишора тахтачалари ёки байрокчалар (диагонал бўйича навбатма-навбат тортилган қизил ва оқ йўлли) биланҚизил-оқ йўлли ишора тахтачалари ва байроқчалар қоронғи вақтда ва ёмон кўринишда бундай юкни белгилаш учун етарли эмас. Олд томонда оқ, орқада қизил чироқ ёки ёруғлик қайтаргич керак.
- Олди оқ рангли чироқ ёки ёруғлик қайтаргич, орқаси эса қизил рангли чироқ ёки ёруғлик қайтаргич билан
- Орқасига қизил, олдига оқ байрокчалар биланБайроқчалар қоронғи вақт ва ёмон кўриниш учун ярамайди: улар яхши кўринмайди. Олд томонда оқ, орқада қизил рангли чироқ ёки ёруғлик қайтаргич бўлиши керак.
Тушунтириш
ЙҲҚ 27-боби 163-бандига асосан: Транспорт воситасининг габаритларидан олд ёки орқа томонга бир метрдан, ён томонга габарит чироқларининг четки қисмидан 0,4 метрдан ортиқ чиқиб турган юк «Katta ўлчамли юк» таниқлик белгиси билан белгиланиши, қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда эса бунга қўшимча равишда олд оқ чироқ ёки ёруғлик қайтаргич, орқаси эса қизил чироқ ёки ёруғлик қайтаргич билан белгиланиши керак.