Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтади:
- 1-ва 2-трамвайлар айни вақтда яшил автомобиль билан; қизил; кўк автомобиль2-трамвай биринчи гуруҳда 1-трамвай ва яшил автомобил билан бирга ўтмайди. Қоидаларга кўра у қизил автомобилдан кейин, кўк автомобил билан бир вақтда ўтади.
- 1-трамвай айни вақтда яшил автомобиль билан; қизил автомобил; 2-трамвай ва кўк автомобиль бир вақтда
Тушунтириш
ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан: Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятга эга бўлган йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган рельссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга. ЙҲҚ 16-боби 106-бандига асосан: Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.