Йўл чизиғи билан ажратилган бекат майдончасидан ҳаракатланиш учун фойдаланишга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади1.1 чизиғи кириш тақиқланган чегарани билдиради, шунинг учун у билан белгиланган бекат майдончасидан ҳаракатланиб бўлмайди. У йўловчилар учун мўлжалланган.
- Тақиқланади
- Тўхташ жойида трамвай бўлмаганда рухсат этиладиТрамвай бор ёки йўқлиги ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Майдонча киришни тақиқловчи чизиқ билан белгиланган, шунинг учун у бўйлаб ҳар қандай ҳолатда ҳам юриш мумкин эмас.
Тушунтириш
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг учинчи хатбошисига асосан: 1.1 — қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди. ЙҲҚ 13-боби 91-бандининг тўққизинчи хатбошисига асосан: бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада тўхташ тақиқланади.