Aҳоли пунктларида релссиз транспорт воситаларига, агар бир йўналишда уч ва ундан ортиқ ҳаракатланиш тасмаси бўлганда қайси тасмадан ҳаракатланишга рухсат этилади? Юк автомобиллари ҳисобга кирмайди
- Ҳар қандай тасма бўйичаИсталган тасмани эгаллаб бўлмайди: аҳоли пунктида уч ва ундан ортиқ тасмада четки чап тасма оддий ҳаракат учун ёпиқ, унга фақат алоҳида ҳолларда чиқилади.
- Иложи борича қатнов қисмининг ўнг чеккасига яқин тасма бўйичаЎнг чеккага яқин юриш талаби бу ерда амал қилмайди. Аҳоли пунктида уч ва ундан ортиқ тасмада четки чапдан ташқари исталган тасмадан юриш мумкин, чапга эса фақат алоҳида ҳолларда чиқилади.
- Чапки чеккадан ташқари ҳар қандай тасма бўйича. Унга фақат бошқа тасмаларда ҳаракат серқатнов бўлганда, шунингдек, чапга бурилиш, орқага қайрилиш ва бир томонлама ҳаракат ташкил қилинган йўлда тўхташ учун ўтишга рухсат этилади
Тушунтириш
ЙҲҚ 10-боби 67-бандининг учинчи хатбошисига асосан: Бир йўналишдаги уч ва ундан ортиқ тасмали ҳар қандай йўлда четки чап қаторни ҳаракат серқатновлиги сабабли бошқа тасмалар банд бўлган ҳолларда, шунингдек, қувиб ўтиш, чапга бурилиш ёки қайрилиб олишга, юк автомобилларига фақат чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун четки чап қаторни егаллашга рухсат этилади.