Ҳаракатланиш кимга рухсат этилган?
- Юк автомобили ва мотоциклга
- Барча транспорт воситаларигаҲаракат ҳаммага рухсат этилмаган: тартибга солувчининг олд ва орқа томонидан ҳаракатланиш тақиқланади. Шу томонда турган транспорт тўхтаб туриши керак.
- Трамвай ва енгил автомобилгаТрамвай тартибга солувчининг орқа томонида, у ерда ҳаракатланиш тақиқланган. Фақат чап ёки ўнг ён томондагиларга рухсат берилади.
- Енгил ва юк автомобилига, мотоциклгаЕнгил ва юк автомобиллари тартибга солувчининг орқа томонида, у ерда ҳаракат тақиқланган. Фақат ён томондаги транспорт ўтиши мумкин.
Тушунтириш
ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради: Қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, рельссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади. Ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, рельссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.