ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 393Билет 20Ётиқ чизиқлар

Ётиқ чизиқларнинг сидирға чизиғини босиб ўтишга рухсат этиладими?

  1. Агар у ҳайдовчининг ўнг томонида бўлса рухсат этиладиЧизиқ ҳайдовчининг ўнг томонида бўлиши уни босиб ўтишга рухсат бермайди. 1.1 чизиқни босиб ўтиш тақиқланади, истисно фақат қатнов қисмининг четини билдирган ҳолат.
  2. Фақат шундай ҳолда рухсат этиладики, агар чизиқ йўл қатнов қисмининг четларини билдирса
  3. Чизиқ бир йўналишдаги ҳаракат тасмаларининг чегарасини билдирганда фақат манёвр қилишда рухсат этиладиБир йўналишдаги тасмалар чегарасини хавфли жойда билдирувчи чизиқни манёвр пайтида ҳам босиб ўтиш тақиқланади. Ягона истисно: 1.1 чизиқ қатнов қисмининг четини билдирганда.

Тушунтириш

ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг учинчи ва ўттиз тўртинчи хатбошларига асосан: 1.1 — қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини ва велосипедчилар учун бўлагининг чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради; 1.1 ва 1.3 чизиқларини босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш