Қайси жойларда орқа билан ҳаракатланиш тақиқланади?
- Чорраҳаларда, пиёдалар ўтиш жойларидаБу тўғри, лекин тўлиқ эмас: чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида орқага юриш мумкин эмас, аммо тақиқ кўприкларда, эстакадаларда ва автомагистралларда ҳам амал қилади.
- Кўприкларда, йўл ўтказгичлар, эстакадаларда ва уларнинг остидаБу тўғри, лекин тўлиқ эмас: кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадаларда ва уларнинг остида орқага юриш мумкин эмас, аммо тақиқ чорраҳаларда, ўтиш жойларида ва автомагистралларда ҳам бор.
- АвтомагистраллардаБу тўғри, лекин тўлиқ эмас: автомагистралда орқага юриш тақиқланган, аммо чорраҳаларда, пиёдалар ўтиш жойларида, кўприклар ва эстакадаларда ҳам тақиқланган.
- Санаб ўтилган барча жойларда
Тушунтириш
ЙҲҚ 9-бобининг 63 бандига асосан орқага ҳаракатланиш чорраҳаларда ва Қоидаларнинг 62- бандига мувофиқ қайрилиб олиш тақиқланган жойларда ҳамда 19-бобининг 121-бандига асосан, автомагистралларда орқага ҳаракатланиш тақиқланади. ЙҲҚ 9-боби 62-бандига асосан: Қуйидаги жойларда қайрилиб олиш тақиқланади: пиёдаларнинг ўтиш жойларида; туннелларда; кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно); темир йўл кесишмаларида; йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.