Автомобилнинг таниқлик белгиси бўлганда, йўлнинг мазкур қисмида қандай юқори тезлик билан ҳаракатланишига рухсат этилади?
- 70 км/с
- 90 км/с90 км/с — бу аҳоли пунктларидан ташқарида умумий чегара, лекин автомобилда «Тезлик чекланган» белгиси бўлса, белгида кўрсатилган тезликдан ошиш мумкин эмас.
- 100 км/с100 км/с белгида кўрсатилган тезликдан юқори. Ҳайдовчига автомобилга ўрнатилган таниқлик белгисида кўрсатилган тезликдан ошиш тақиқланади.
Тушунтириш
ЙҲҚ 29-боби 176-бандининг олтинчи хатбошисига асосан: «Тезлик чекланган» — ўта оғир, хавфли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, шунингдек транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезлиги ушбу Қоидаларнинг 78, 79 ва 80-бандларида белгиланган тезликдан кам бўлган ҳолларда транспорт воситаси кузови орқа деворининг Чап томонига 3.24 — «Юқори тезлик чекланган» йўл белгисининг кичрайтирилган, рангли тасвири туширилган шаклидаги белги. Белгининг диаметри 160 миллиметрдан кам бўлмаслиги, ҳошиясининг кенглиги белги диаметрининг 1/10 қисмига тенг бўлиши керак.