Ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ-узуқ чизиқ нимани билдиради?
- Тезлашиш ёки секинлашиш бўлаги билан йўлнинг қатнов қисмидаги асосий бўлаги ўртасидаги чегараниТезлашиш ёки секинлашиш бўлаги билан асосий бўлак орасидаги чегарани бошқа чизиқ — 1.8 белгилайди. 1.6 чизиғи фақат яқинлашиш ҳақида огоҳлантиради.
- Автомагистралларда қатнов қисми четлариниАвтомагистралларда қатнов қисми четини яхлит чизиқ (1.2.1) белгилайди. Чизиқлари оралиғидан уч баробар узун 1.6 чизиғи эса яқинлашиш чизиғидир.
- Қарама-қарши ёки бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради
Тушунтириш
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг саккизинчи хатбошисига асосан: 1.6 (яқинлашиш чизиғи — ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ-узуқ чизиқ) — қарама-қарши ёки бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради.