ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 337Билет 17Қатнов қисмида жойлашиш

Чорраҳани кесиб ўтишда трамвай йўли бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этиладими?

  1. ТақиқланадиТўлиқ тақиқ йўқ: бир сатҳдаги чап томондаги бир йўналишли трамвай йўлларидан бошқа тасмалар банд бўлганда, айланиб ўтишда, чапга бурилишда ва қайрилиб олишда юриш мумкин.
  2. Агар қарама-қарши йўналишдаги трамвайга тўсқинлик қилмаса, рухсат этиладиТрамвайга халақит бермасликнинг ўзи етарли эмас. Йўллар бир йўналишли, йўл билан бир сатҳда, бошқа тасмалар банд бўлиши ва чорраҳа олдида 5.8.1, 5.8.2 белгилари бўлмаслиги керак.
  3. Карама-қарши йўналишдаги трамвай йўллари бўйлаб рухсат этиладиЙўналиш бир бўлишининг ўзи ҳуқуқ бермайди. Фақат тасмалар банд бўлганда, айланиб ўтиш, чапга бурилиш, қайрилишда, трамвайга халақит бермай ва 5.8.1, 5.8.2 белгилари бўлмаса мумкин.
  4. Бошқа тасмалар банд бўлганда, айланиб ўтишга, чапга бурилиш ва қайрилиб олишга, бир йўналишдаги трамвай йўллари бўйлаб харакатланишга рухсат этилади. (агар чоррахадан олдин 5.8.1 ёки 5.8.2 йўл белгилари ўрнатилмаган бўлса) Бунда трамвайга халақит бермаслик керак

Тушунтириш

ЙҲҚ 10-боби 69-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Бир йўналишдаги қатнов қисмининг чап томонида у билан бир сатҳда жойлашган трамвай йўлидан, шу йўналишдаги бошқа тасмалар банд бўлганда ҳаракатланишга, шунингдек, айланиб ўтишга, чапга бурилиш ва қайрилиб олишга ушбу Қоидаларнинг 56-бандини ҳисобга олган ҳолда рухсат этилади. Бироқ бу трамвайга халақит бермаслиги керак. Қарама-қарши йўналишдаги трамвай йўлидан ҳаракатланиш тақиқланади. Агар чорраҳадан олдин 5.8.1 ёки 5.8.2 йўл белгилари ўрнатилган бўлса, чорраҳадан ўтишда трамвай йўлларидан ҳаракатланиш тақиқланади.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш