Автомобиль ҳайдовчиси ҳаракатининг тартиби қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
- Мотоциклни ўтказиб юборди ва чорраҳада қайрилиб олдиФақат мотоцикл етарли эмас: тенг аҳамиятли чорраҳада трамвай ҳам релссиз транспорт воситаларидан олдин ўтиш ҳуқуқига эга, қайрилишда унга ҳам йўл бериш керак.
- Трамвайни ўтказиб юборди ва чорраҳада қайрилиб олдиФақат трамвай етарли эмас: қайрилишда тенг аҳамиятли йўлда қарама-қаршидан тўғрига ёки ўнгга кетаётган мотоциклга ҳам йўл бериш шарт.
- Трамвай ва мотоциклни ўтказиб чорраҳадан қайрилиб олди
Тушунтириш
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан: Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан келаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак. Бундай чорраҳаларда, кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, трамвай рельссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан: Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релъссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган, шунингдек рухсат этилган ҳолларда қувиб ўтаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.