ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 259Билет 13Хавфсиз бошқариш асослари

Автомобилнинг қайси ғилдираклари «сирпаниб» тормозланишга кўпроқ мойил бўлади?

  1. Орқа ғилдираклар
  2. Олдинги ғилдиракларТормозлашда оғирлик олд ўққа ўтади ва олд ғилдираклар йўлга кучлироқ босилади. Шунинг учун улар камроқ сирпанади, сирпанишга эса орқа ғилдираклар кўпроқ мойил.

Тушунтириш

Инерция кучи таъсири остида автомобилни тормозлаш вақтида ўқларга тушадиган инерция кучи миқдорининг тақсимланиши ўзгаради. Натижада олд ўққа оғирлик кўпаяди, орқа ўққа нисбатан камаяди. Тормозлаш интенсивлиги қанчалик баланд бўлса, ўқларга тушадиган оғирлик миқдорининг тақсимланиши сезиларлироқ бўлади. Орқа ўқда оғирлик камайиши билан ғилдиракни йўлга босиш кучи камаяди: шундай экан ғилдиракнинг сирпаниш (айланмасдан силжиш) ва автомобилнинг сирилиб кетиши эҳтимоли юзага келади. Олд ўқда оғирлик кўпайиши ғилдиракни йўлга босиш кучини кўпайтиради, шунда сирпаниш эҳтимоли камаяди.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш