Жиҳозланган бекатлари бўлмаган трамвай тўхташ жойларида унга чиқиш учун қачон қатнов қисмига чикишга рухсат этилади?
- Трамвай яқинлашиб келгандаЯқинлашаётган трамвай олдига қатнов қисмига чиқиш хавфли: трамвай ёки бошқа машиналар уриб юбориши мумкин. Фақат тўла тўхтагандан кейин чиқилади.
- Трамвай тўла тўхтагандан сўнг
- Ҳар қандай ҳолдаИсталган пайтда чиқиб бўлмайди, фақат трамвай тўла тўхтагандан кейин. Ҳаракатдаги трамвай ва йўлдаги транспорт пиёдага бевосита хавф туғдиради.
- Агар қатнов қисмида транспорт воситалари йўқ бўлса, трамвай яқинлашиб келгандаҚатнов қисмида машина бўлмаса ҳам, ҳаракатдаги трамвай олдига чиқиб бўлмайди: у тўхташга улгурмайди, унинг тўла тўхташини кутиш керак.
Тушунтириш
ЙҲҚ 4-боби 22-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Йўналишли транспорт воситаларини фақат қатнов қисмидан баланд жойлашган кутиш майдончаларида, улар бўлмаганда эса, тротуар ёки йўл ёқасида кутишлари керак. Қатнов қисмидан баланд жойлашган майдончалар билан жиҳозланмаган бекатларда йўналишли транспорт воситалари тўла тўхтагандан сўнг унга чиқиш учун қатнов қисмига чиқишга рухсат этилади. Ундан тушгандан кейин ушланиб қолмасдан қатнов қисмини бўшатишлари шарт.