Велосипед йўлкаси йўл билан кесишган жойларда велосипед ва мопед ҳайдовчилари қандай ҳолларда транспорт воситаларига йўл беришлари керак?
- Чорраҳадан ташқарида тартибга солинмаган кесишмада барча ҳолларда
- Транспорт воситаси ўнгдан яқинлашиб келгандаЯқинлашиш томони аҳамиятга эга эмас: чорраҳадан ташқарида тартибга солинмаган кесишмада велосипедчи йўлда ҳаракатланаётган транспортга ҳам ўнгдан, ҳам чапдан йўл беради.
- Кўрсатилган жойда велосипед ва мопед ҳайдовчилари имтиёзга эгадирларБу ерда велосипед ва мопед ҳайдовчиларида имтиёз йўқ. Улар йўлга чиқаётгани учун ундаги транспорт воситаларига йўл бериши шарт (169-банд).
Тушунтириш
ЙҲҚ 28-боби 169-бандига асосан: Чорраҳадан ташқаридаги тартибга солинмаган велосипед йўлкаси билан йўл кесишмасида велосипед ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари йўлда ҳаракатланаётган бошқа транспорт воситаларига йўл беришлари керак.