ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 230Билет 12Одам ташиш

12 ёшга етмаган болаларни транспорт воситасининг олдинги ўриндиғида ташишга рухсат этиладими?

  1. Болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилган бўлса рухсат этилади
  2. Фақат катта ёшдаги йўловчи ҳамроҳ бўлганида рухсат этиладиКатта ёшдаги йўловчининг борлиги болаларни ушлаб турувчи қурилма ўрнини босмайди. Усиз 12 ёшгача болани олдинги ўриндиқда ташиш мумкин эмас.
  3. ТақиқланадиТақиқ мутлақ эмас: махсус болаларни ушлаб турувчи қурилма ўрнатилган бўлса, 12 ёшга тўлмаган болани олдинги ўриндиқда ташишга рухсат этилади.

Тушунтириш

ЙҲҚ 26-боби 159-бандига асосан: Одамларни ташиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: болаларни юк автомобилларининг юкхонасида; транспорт воситасининг кабинасидан ташқарида (одам ташиш учун мўлжалланган бортли юк ёки фургон-юк хонали автомобиллар бундан мустасно); Тракторлар ва бошқа ўзиюрар ускуналар, юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотоцикллари, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлар юкхонасида; Мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерларнинг конструкциясида кўзда тутилган жойлардан ташқарида; 12 ёшга тўлмаган болаларни мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутернинг орқа ўриндиғида, шунингдек, болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида; одам сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлганда. Бунда транспорт воситасининг ҳақиқий вазни уни ишлаб чиқарган корхона белгилаган рухсат етилган вазндан ошмаслиги керак.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш