Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси биринчи навбатда ҳаракатланиш устунлигига эга?
- Йўл хизмати машинасининг ҳайдовчисиЙўл хизмати машинасидаги зарғалдоқ ёки сариқ маёқча ҳаракатда устунлик бермайди, у фақат бошқаларни огоҳлантиради. Бундай машина ҳайдовчиси ҳам чорраҳани ўтиш қоидаларига риоя қилади.
- Енгил автомобиль ҳайдовчиси
Тушунтириш
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан: Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан келаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. ЙҲҚ 6-боби 29-бандига асосан: Зарғалдоқ ёки сариқ рангли чироқ-маёқчаси ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари йўл қурилиши, таъмирланиши ва тозаланиши жараёнида ҳамда техник шикастланган, носоз бўлган, шунингдек қонунда кўзда тутилган ҳолларда бошқа транспорт воситаларини ортишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш шарти билан ушбу Қоидаларнинг йўл белгилари (2.2, 2.4 — 2.6, 3.11 — 3.14, 3.17.2, 3.20 йўл белгиларидан ташқари), йўл чизиқлари ҳамда 67 — 71 ва 121-бандлари талабларидан четга чиқишлари мумкин.