ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 189Билет 10Биринчи тиббий ёрдам

Қон оқишини тўхтатувчи жгут қўл оёқларни қаеридан боғланади?

  1. Ярадан 10-15 см пастгаЯрадан пастга қўйилган жгут қон кетишини тўхтатмайди: қон артерия орқали юқоридан ярага оқишда давом этади. Жгут ярадан 10–15 см юқорига қўйилади.
  2. Ярадан 10-15 см юқорига
  3. Бевосита яранинг ўзигаЖгутни бевосита яранинг ўзига қўйиб бўлмайди: у шикастланган тўқимани жароҳатлайди, қаттиқ оғриқ беради ва қон оқимини ишончли тўхтатмайди. Жгут ярадан 10–15 см юқорига қўйилади.

Тушунтириш

Жгут бўлмаган ҳолларда камар, белбоғ, подтяжкалар ва бошқа шунга ўхшаш воситалар қўлланилиши мумкин. Жгут қўл ёки оёққа қон кетиш жойидан юқорироқ жойга икки – уч марта айлантириб, фақат кийим устидан қўйилади ёки унинг тагига бир неча қатламдан иборат (даст) рўмол, сочиқ ёхуд бошқа газламадан астар қўйилади. Жгут чўзиб маҳкамланади ва қон кетиши тўхтаган вақтдан сўнг, чўзишдан тўхтатилади. Жгутга у қўйилган вақтни кўрсатувчи кичик қайднома қистириб қўйилади.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш