Сон суяги учдан бирининг пастки қисми синганда, жароҳатланган одамни транспортда ташиш учун тахтакач қандай қўйилади?
- Тахтакачни соннинг бутун узунлигича тос сондан тизза бўғинигача қўйиб, синган жой бинт билан қаттиқ боғлаб қўйиладиФақат сон бўйлаб қўйилган қисқа тахтакач синган жой билан бирга тос-сон ва тизза бўғимларини маҳкамламайди. Сон синганда тахтакач узунроқ бўлиб, икки томондан қўйилиши керак.
- Иккита тахтакач оёкнинг ички ва ташқи томонидан кўйилади: биттасини оёк тўпиғидан қўлтиқости чуқуригача, иккинчисини тўпикдан човгача
- Иккита тахтакач оёқнинг икки томонидан тўпикдан соннинг юқориги учдан бир қисмигача (синган жойдан 15-20 см юқоригача) қўйиладиСоннинг юқори учдан биригача бўлган тахтакачлар жуда қисқа ва тос-сон бўғимини қимирламас қилмайди. Ташқи томондан тўпиқдан қўлтиқостигача, ички томондан тўпиқдан човгача қўйиш керак.
Тушунтириш
Сон суяги синган ҳолда иккита тахтакач: бири – ташқари тарафда оёқ кафтидан то қўлтиқости чуқуригача, бошқаси – ички тарафда оёқ кафтидан то човгача қўйилади. Сон суяги синган ҳолда иммобилизация воситаси бўлмаса, шикастланган оёқ соғ оёққа маҳкамланиб қўйилади. Маҳкамловчи боғич синган суякни силжитмаслиги ва жабрланувчига қўшимча оғриқ етказмаслиги лозим. Маҳкамловчи боғич оёқнинг соғ қисмига боғланади.