Қайси ҳолатда енгил автомобилларнинг тормоз тизими носоз деб ҳисобланади ва улардан фойдаланиш тақиқланади (соатига 40 км тезликда тормоз берилганда)?
- Тормозланиш йўли 1981-йил 1-январгача ишлаб чиқарилган автомобиллар учун 14.5 метрдан ортиқ бўлса14,5 м меъёри 1981-йилгача чиқарилган автомобиллар учун тўғри, лекин бу фақат битта ҳолат: янги автомобилларда 12,2 м дан ортиқ йўл ҳам носозлик ҳисобланади.
- Тормозланиш йўли 1981-йил 1-январдан кейин ишлаб чиқарилган автомобиллар учун 12.2 метрдан ортиқ бўлса12,2 м меъёри 1981-йилдан кейин чиқарилган автомобиллар учун амал қилади, лекин бу ягона ҳолат эмас: эскиларида чегара 14,5 м ва ундан ошса ҳам фойдаланиш тақиқланади.
- Барча санаб ўтилганларда
Тушунтириш
Энгил автомобиллар ва уларнинг юк ташишга мослаштирилган турлари: 1981 йил 1.01дан ишлаб чиқарила бошлаган - 12.2 1981 йил 1.01дан олдин ишлаб чиқарила бошлаган - 14.5 Изоҳ: 1. Ишчи тормоз тизимининг самарадорлиги давлат намунасига мувофик бошқа ўлчамлар билан ҳам белгиланиши мумкин. 2. Ишчи тормоз тизими - йўлнинг бетон, асфалътбетон, қуруқ, тоза текис қопламали, ётиқ қисмида тормозлаш бошланган вақтдаги тезлиги автотранспорт воситалари учун соатига 40 км, мотоцикл, мопедлар учун соатига 30 км булганда синовдан ўтказилади. Агар ҳайдовчи тормозлаш вақтида тўғри йўналишни сақлаш учун ҳаракатланиш изини ўзгартиришга мажбур бўлса ёки тўғри чизиқли ҳаракати бузилса, синов натижалари бекор қилинади.