ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 1224Билет 62Тартибга солувчининг ишоралари

Тартибга солувчининг ушбу ишорасида қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат этилади?

Тартибга солувчининг ушбу ишорасида қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Яшил ва оқ автомобилларгаТартибга солувчининг қўли юқорига кўтарилган бўлса, барча транспорт воситаларига барча йўналишларда ҳаракатланиш тақиқланади. Яшил ва оқ автомобиллар тўхташи шарт.
  2. Қизил автомобил ва ЙПХ автомобилигаҚизил автомобилга рухсат берилмайди, ЙПХ автомобили эса ялт-ялт этувчи маёқча ва шошилинч вазифа бўлганда ҳам тартибга солувчи ишорасидан четга чиқа олмайди.
  3. Фақат ЙПХ автомобилигаЙПХ автомобили ҳам тартибга солувчи ишорасига бўйсуниши шарт: маёқча ёқилган ва шошилинч вазифа бўлса ҳам бу ишорадан четга чиқиш мумкин эмас.
  4. Ҳеч бирига рухсат етилмайди

Тушунтириш

ЙҲҚ 7-боби 38-банди: Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради: Қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: Қўлини юқорига кўтарганда: ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилганидан бошқа ҳолларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг барча йўналишларда ҳаракатланиши тақиқланади; ЙҲҚ 6-боби 25-банди: Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт етувчи маёқчалар ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш шарти билан ушбу Қоидаларнинг 7-боби (тартибга солувчининг ишораларидан ташқари), 9 — 16, 19-20 ва 22 боблари, 1 ва 2-иловалари талабларидан четга чиқишлари мумкин.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш