Чорраҳадан учинчи бўлиб қайси автомобиль ўтади?
- Яшил автомобильЯшил автомобил асосий йўлда ҳаракатланади, шунинг учун устунликка эга ва чорраҳадан биринчилар қаторида ўтади, учинчи бўлиб эмас.
- Қизил автомобильҚизил автомобил ҳам асосий йўлда кетмоқда ва устунликка эга, яъни биринчилар қаторида ўтади, учинчи бўлиб эмас.
- Кўк автомобиль
- Сариқ автомобилСариқ автомобил кўк автомобилга йўл бериши керак: тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасида унга йўл бериш мажбурияти бор, шунинг учун у охирги бўлиб ўтади.
Тушунтириш
ЙҲҚ 16-боби 104-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Тенг ахамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 106-бандига асосан: Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.