Ёқилган зарғалдоқ рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ҳаракатланиш учун имтиёз берадими?
- XaИмтиёз бермайди: сариқ ёки зарғалдоқ маёқча фақат бошқаларни хавф ҳақида огоҳлантиради, масалан йўл ишларида ёки катта габаритли юк ташишда.
- Йўқ
Тушунтириш
ЙҲҚ 6-боби 28-бандига асосан: Зарғалдоқ ёки сариқ рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар транспорт воситаларида қуйидаги ҳолларда ёқилган бўлиши керак: йўлда қурилиш, таъмирлаш ёки тозалаш ишлари олиб борилаётганда, шунингдек, шикастланган, носоз транспорт воситаларини ортишда, ташишда; йўл ҳаракатида қатнашаётган, габарит ўлчамлари ушбу Қоидаларнинг 164-бандида белгилангандан ортиқ бўлган, шунингдек, оғир вазн ва катта ҳажмли ҳамда хавфли юкларни ташиётган транспорт воситаларини кузатиб боришда; портловчи, тез алангаланадиган, радиоактив моддаларни ва заҳарли даражаси ўта юқори бўлган моддаларни ташишда; умумий фойдаланишдаги транспорт воситаси йўлларида велосипедчиларнинг ташкилий жамланмасини кузатиб боришда. Еқилган зарғалдоқ ва (ёки) сариқ рангли маёқча ҳаракатланишда имтиёз бермайди ва йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини фақат хавф ҳақида огоҳлантиради.