ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 1061Билет 54Светофор ишоралари

Ушбу светофор трамвайга қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат беради?

Ушбу светофор трамвайга қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат беради?
  1. Фақат тўғригаТўғрига фақат ўртадаги юқори ва пастки ишора бирга ёнганда рухсат берилади. Бу ерда барча йўналишларда ҳаракат тақиқланади: фақат юқоридаги учта ишора ёнади.
  2. Барча йўналишларгаҲаракатланишга фақат пастки ишора ва юқоридаги бир ёки бир нечта ишора ёнганда рухсат этилади. Фақат юқоридаги учта ишора ёнса, ҳеч қаёққа юриш мумкин эмас.
  3. Барча йўналишларда ҳаракатланиш тақиқланади

Тушунтириш

ЙҲҚ 7-боби 36-банди: Трамвайларнинг ҳамда махсус ажратилган тасма бўйлаб ҳаракатланаётган бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш учун “Т” ҳарфи кўринишида жойлашган тўртта доирасимон оқ ранг ишорали светофорлар қўлланилиши мумкин. Юқоридаги бир ёки бир нечта ва пастки ишора бир вақтнинг ўзида ёнганда, ҳаракатланишга рухсат этилади. Улардан чапдагиси чапга, ўнгдагиси ўнгга, ўртадагиси тўғрига юришга рухсат беради. Пастдаги ишора ўчирилиб, юқоридаги учта ишора бир вақтда ёнса, ҳаракатланиш тақиқланади.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш