ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 1057Билет 53Транспорт воситасини бошқаришни ўргатиш

Бу таниқлик белгиси ўрнатилади:

Бу таниқлик белгиси ўрнатилади:
  1. Вақтинчалик таъмирлаш ишлари олиб борилаётган йўл қисмларигаВақтинчалик таъмирлаш ишлари бошқа белгилар билан кўрсатилади. Машинадаги қора «!» туширилган сариқ квадратнинг йўл ишларига алоқаси йўқ.
  2. Портловчи ва тез алангаланувчи юкни ташиётган транспорт воситаларигаХавфли юклар бошқа таниқлик белгилари билан белгиланади. «!» туширилган сариқ квадрат ҳайдовчилик стажи 2 йилдан кам ҳайдовчини билдиради.
  3. Ҳайдовчи стажи 2 йилдан кам бўлган ҳайдовчилар бошқараётган механик транспорт воситаларига

Тушунтириш

ЙҲҚ 29-боби 176-банди: “Ҳайдовчиликни энди бошлаган” — “Ҳайдовчилик малакаси етарли бўлмаган” ҳайдовчилик стажи 2 йилдан кам бўлган ҳайдовчилар бошқараётган механик транспорт воситаларининг (тракторлар, ўзиюрар машиналар мотоцикл, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлардан ташқари) орқасида — ичига қора рангли 110 миллиметр баландликдаги “!” белгисининг тасвири туширилган, сариқ рангли, томонлари 150 миллиметр бўлган квадрат кўринишидаги белги.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш