Кайси йўналишда ҳаракатланиш тақиқланади?
- Фақат чапга4.1.6 белгиси ўнгга ҳам, чапга ҳам ҳаракатланишга рухсат беради, шунинг учун бу йўналиш тақиқланмаган. Фақат тўғрига ҳаракатланиш тақиқланади.
- Ўнга, чапга ва орқага қайрилиб олишгаЎнгга ва чапга ҳаракатланишга белгидаги кўрсаткичлар рухсат беради, чапга бурилиш эса қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. Фақат тўғрига юриш тақиқланган.
- Чапга ва орқага қайрилиб олишгаБелги чапга бурилишга, у билан бирга қайрилиб олишга ҳам рухсат беради, шунинг учун бу маневрлар тақиқланмаган. Фақат тўғрига ҳаракатланиш тақиқланади.
- Фақат тўрига
Тушунтириш
ЙҲҚ 1 илова: 4.1.6. “Ҳаракатланиш ўнгга ёки чапга”. Фақат белгиларда кўрсатилган кўрсаткичлар йўналишларида ҳаракатланишга рухсат этилади. Чапга бурилишга рухсат берувчи белгилар қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. (Муайян кесишмада талаб этилган ҳаракатланиш йўналишига тегишли кўрсаткичларнинг шакли туширилган 4.1.1 — 4.1.6 белгиларини қўллаш мумкин). 4.1.1 — 4.1.6 белгиларининг таъсири йўналишли транспорт воситаларига жорий қилинмайди. 4.1.1 — 4.1.6 йўл белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмасидан олдин ўрнатилса, белгининг таъсири шу кесишмага жорий қилинади. Йўлнинг қисми бошланишида ўрнатилган 4.1.1 белгисининг таъсири яқин чорраҳагача жорий қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовлиларга ва йўлга ёндош бошқа ҳудудларга бурилишни тақиқламайди.