ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 990Билет 50Тенг аҳамиятли чорраҳалар

Чоррахадан биринчи бўлиб қайси транспорт воситаси кесиб ўтади?

Чоррахадан биринчи бўлиб қайси транспорт воситаси кесиб ўтади?
  1. Кўк автомобильТенг аҳамиятли чорраҳада ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситасига йўл бериш керак. Кўк автомобил ўнгдаги машинани ўтказиши шарт, шунинг учун биринчи ўтмайди.
  2. Яшил автомобиль
  3. Қизил автомобильҚизил автомобил ўнгдан яқинлашаётган машинага йўл бериши шарт (105-банд), чапга бурилса ёки қайрилса, тўғри ёки ўнгга кетаётган қарама-қарши машиналарга ҳам йўл беради.

Тушунтириш

ЙҲҚ 16-боби 105-банди: Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релъссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак. Бундай чорраҳаларда кейинги ҳаракат йўналишидан қатъий назар, трамвай релъссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади. ЙҲҚ 16-боби 107-банди: Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релъссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш