Темир йўл кесишмалари ва уларга яқин жойларда қувиб ўтишга тегишли қандай йўл ҳаракати қоидалари амал қилади?
- Қувиб ўтиш фақат темир йўл кесишмаларидан кейин тақиқланадиТақиқ фақат кесишманинг ўзида эмас: унга яқинлашганда, 100 м дан кам масофа қолганда ҳам қувиб ўтиш мумкин эмас.
- Темир йўл кесишмаларида ва уларга 100 м дан кам масофа қолганда ва темир йўл кешималаридан кейин 100 метр давомида қувиб ўтиш тақиқланадиТақиқ кесишмада ва ундан олдинги 100 м да амал қилади. Кесишмадан кейинги 100 м қоидада йўқ, бу қисм ортиқча қўшилган.
- Темир йўл кесишмаларида ва уларга 100 м дан кам масофа қолганда қувиб ўтиш тақиқланади
Тушунтириш
ЙҲҚ 12-боби 86-банди: Қувиб ўтиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: тартибга солинган чорраҳаларда; тартибга солинмайдиган чорраҳаларда асосий ҳисобланмайдиган йўлларда ҳаракатланишда; кўприкларда, йўл ўтказгичларда, эстакадаларда ва уларнинг остида; пиёдалар ўтиш жойларида; темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 метрдан кам масофа қолганда; қувиб ёки айланиб ўтаётган транспорт воситаларини; тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларида; 3.20 ва 3.22 йўл белгилари таъсир оралиғида.