Сиз тўғри йўлда ҳаракатланаётиб тўсатдан йўлнинг қисман катта бўлмаган сирпанчиқ қисмига дуч келдингиз. Бунда қандай эҳтиёт чораларини кўрасиз?
- Рулни буриб сирпанчиқдан чиқиб кетишСирпанчиқ йўлда рулни кескин буриш осонгина сирпаниб кетишга ва бошқарувни йўқотишга олиб келади. Қисм кичик, уни тўғри ўтиш хавфсизроқ.
- Автомобилни оҳиста тўхтатишСирпанчиқ қисмда тормозлаш ғилдиракларнинг сирпанишига ва сирпаниб кетишга сабаб бўлади. Тезлик ва йўналишни ўзгартирмай ўтган маъқул.
- Ҳаракат йўналишини ва тезликни ўзгартирмасдан эҳтиёткорлик билан ўтиб кетиш
Тушунтириш
Ушбу ҳолатда Сиз йўлнинг сирпанчиқ қисмидан ҳаракатланиш йўналиши ва тезлигини ўзгартирмасдан эҳтиёткорлик билан ўтиб кетишингиз лозим бўлади.