ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 953Билет 48Носозликлар ва фойдаланишга рухсат

М тоифадаги транспорт воситалари бу:

  1. Камида тўрт ғилдиракка эга бўлган ва йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган механик транспорт воситалари
  2. Тиркамалар (ярим тиркамалар ҳам)Тиркама ва ярим тиркамалар О тоифасига киради, М тоифасига эмас. М тоифаси — камида тўрт ғилдиракли, йўловчи ташишга мўлжалланган механик транспорт воситалари.
  3. Юк ташиш учун мўлжалланган, енг катта вазни 3,5 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалариБундай таъриф енгил юк автомобилларига, яъни Н1 тоифасига тегишли. М тоифаси юк эмас, йўловчи ташиш учун мўлжалланган.

Тушунтириш

ЙҲҚ 3 илова 7.22 банд: М тоифаси — камида тўрт ғилдиракка эга бўлган ва йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган механик транспорт воситалари, шу жумладан: М1 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари. М2 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 т гача бўлган автотранспорт воситалари. М3 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 т дан кўп бўлган автотранспорт воситалари.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш