Чорраҳадан охирги бўлиб қайси транспорт воситаси кесиб ўтади?
- Сариқ автомобильСариқ автомобил чорраҳадан ёлғиз ўтмайди: охирги бўлиб оқ ва сариқ бир вақтда ўтади, шунинг учун фақат сариқни охирги деб бўлмайди.
- Оқ автомобиль сариқ билан бир вақтда
- Қизил автомобильҚизил автомобил асосий йўлда ҳаракатланади ва иккинчи даражали йўлдаги машиналардан устунликка эга, улар унга йўл бериши шарт. Шунинг учун у охирги эмас, олдинроқ ўтади.
Тушунтириш
ЙҲҚ 16-боби 104-банди: Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 107-банди: Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релъссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган, шунингдек рухсат этилган ҳолларда қувиб ўтаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.