ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 94Билет 5Темир йўл кесишмалари

Светофорнинг тақиқловчи ишорасида ва шлагбаум очиқ бўлганда ҳайдовчи нима қилиши керак?

  1. Яқинлашиб келаётган поезд йўқлигига шахсан ишонч ҳосил килиши ва кесишмадан ўтиши керакСветофорнинг тақиқловчи ишорасида поезд бўлмаса ҳам кесишмадан ўтиш мумкин эмас. Тақиқ шлагбаумдан ва поезд кўриниш-кўринмаслигидан қатъи назар амал қилади.
  2. Шлагбаумнинг ҳолатига асосланган ҳолда кесишмадан ўтиши керакШлагбаум ҳолати масалани ҳал қилмайди: светофорнинг тақиқловчи ишорасида шлагбаум очиқ бўлса ҳам кесишмага кириш тақиқланади.
  3. Шлагбаумгача 10 метрдан яқин бўлмаган масофада тўхташТўхташ чизиғи, белги ёки светофор олдида, улар бўлмаса шлагбаумгача камида 5 м масофада тўхташ керак. Биринчи релсгача 10 м шлагбаумсиз кесишмага тегишли.
  4. Тўхташ чизиғи олдида, «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси олдида, агар улар йўқ бўлса шлагбаумгача 5 метрдан яқин бўлмаган масофада тўхташ

Тушунтириш

ЙҲҚ 18-боби 118-бандининг иккинчи хатбошисига асосан, темир йўл кесишмасига қуйидаги ҳолларда кириш тақиқланади: шлагбаум ҳолатидан қатъи назар, светофорнинг тақиқловчи ишорасида. ЙҲҚ 18-боби 119-бандига асосан: Кесишма орқали ҳаракатланиш тақиқланган ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи, 2.5 йўл белгиси ёки светофор олдида, улар бўлмаганда шлагбаумга камида 5 метр, шлагбаум бўлмаганда эса биринчи темир йўл изига камида 10 метр қолганда тўхташи керак.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш